Болалардаги иймонга доир саволларга жавоб беришда

амалий мисол ва намуналар

Las

Ушбу бўлимдаги жавоблар, биринчи навбатда, ота-оналарга ва болаларнинг саволлари билан шуғулланадиган ўқитувчилар, тарбиячилар ва ислоҳотчиларга қаратилган бўлиб, биз улардан жавоб мазмунини боланинг ёши, қабул қилиш даражаси ва қобилиятига мутаносиб ҳолатга келтиришларини сўраймиз. Чунки ёши, ақли ва қобилияти ҳар хил даражада бўлган болаларга битта жавобни беролмаймиз. Бизни қизиқтирадиган нарса, калималарнинг сўзма-сўз мувофиқ бўлиши эмас, балки жавобнинг руҳи ва ҳақиқатидир. Шунингдек, жавоблардаги нутқ бевосита ва билвосита бўлиши жиҳатидан фарқли кўринишлари борки, бундан мақсадимиз, ҳурматли китобхонга имкон қадар кўпроқ тасаввур қилиш ва тушуниш имконини беришдир. Китобхон ушбу жавобларнинг мағзини олиб, уларни фарзандига янада муносиб ва афзал деб ҳисоблаган шаклда ифодаларини ўзгартириши мумкин.

 

Ота-оналар боланинг иймон мавзуларига боғлиқ саволларига жавоб бериш учун болаларнинг ақллари ва қобилиятларига уйғун услуб билан ғайбий масалаларни тушунтира оладиган даражадаги дастлабки диний тушунчаларни етказишларига имкон берадиган минимал диний маданиятга эга бўлишлари керак. Умуман олганда тарбиячилар дуч келадиган муаммо, фақат маълумотларни топиш билан чегараланиб қолмай, уни боланинг ақли қабул қиладиган ва тушуна оладиган қолибга жойлаштиришда ётади. Маълумотни бола яшайдиган шароит, замон ва маконга мос келадиган шаклда тақдим қилиш лозим бўлади.

Қуйида болаларнинг тилларида такрорланиб турадиган баъзи саволларга мисоллар келтирилади. Албатта, бу ўринда болалардаги барча саволлар эмас, балки энг муҳим ва кўп такрорланадиган саволлар келтирилган. Шунингдек, назаримизда энг яхши деб билган жавобларни танлашга ҳаракат қилдик, бироқ уларнинг намуна бўладиган ягона жавоблар эканини даъво қилмаймиз, балки улар, ота-оналар дастлаб улардан фойдаланиб, уларга қараб йўналиш оладиган мисоллардир. Биз келтирган жавобларни тузатиш, ўзгартириш, олиб ташлаш ва қўшимча қўшиш мумкин.

Танбеҳ:

Кимки бундай қалтис саволларнинг бўлиши фарзанд тарбиясида нотўғри деб ўйласа, у янглишади. Чунки бу саволларнинг бўлиши болаларнинг фикрлаш дунёларидаги мантиқий узвийликни, табиий ривожланиш жараёнини ва ақл даражаларининг соғломлигини кўрсатади. Бу борада бирон айб-нуқсон бор бўлса, у боланинг ўсишини тушунишга, ақл уфқларини очишга, коинотни ва атрофидаги мавжудотларни таништиришга ожиз бўлган ота-оналарга тегишлидир. Шунинг учун, ота-оналар ва болалар билан шуғулланувчи кишилар, ақл даражалари қандай бўлса ҳам, болаларга ишонарли жавоблар беришга интилишлари керак. Боланинг фикрини чалкаштирадиган нотўғри жавоблар ўрнига унинг психологик, интеллектуал ва ижтимоий жиҳатдан барқарорлашишга ёрдам берадиган, ишонтирадиган ва аниқ жавоблар бериш даркор. Зеро, бузилган ёки нотўғри жавоблардан юзага келган бу чалкашлик боланинг хатти-ҳаракатларида, тушунчалари ва муомалаларида бузилишни келтириб чиқаради.

Шубаҳасиз, ёнғин кичик учқунлардан пайдо бўлгани янглиғ, катта муаммолар ҳам бирданига пайдо бўлмайди. Демак, одамлардаги аксарият ёмон хислатлар бепарволик ва кейинга суриш билан суғорилган кичик уруғ бўлиб, пайсалга солиш ўсиб улғайиб, қалбда илдиз отгунича ҳаёт суви билан таъминлаганки, ҳатто уни илдизи билан олиб ташлаш ва йўқ қилиш жуда қийиндир.

Back to top button