Болаларнинг иймонга оид саволлари

Илк болалик йиллари «борлиқ” тушунчасининг шаклланишида жуда катта аҳамияти эга. Бу даврда боланинг онгига ўрнашган тушунчалар асосий ғишт ҳисобланиб, инсон шахсиятини ҳар томонлама шакллантирадиган ва унинг руҳий, ижтимоий ва диний эҳтиёжларига мос келиши лозим бўлган тушунчалардир. Бу давр боланинг ҳаётнинг алғов-далғовларига кирганда барқарор бўлишини таминлайдиган, ҳаётини мувозанатли, самарали ва фаол бир инсон ўлароқ давом эттиришига ёрдам берадиган мукаммал давр бўлгани жиҳатидан муҳимдир. Бола кўрган ва эшитган нарсалари воситасида бу дунё ҳақида ўзига хос намунани қуради. Бунинг натижасида болага қоладиган нарса, бошидан ўтказган ҳолатлар асосида ушбу асосий тушунчани амалий равишда тузатиш ва ривожлантиришдан иборатдир.

Муқаддима

Бу китоб икки қисмга бўлинган: биринчи қисм, «Иймоний тарбия атрофида” бўлиб, Аллоҳнинг изни билан, ота-оналарга фарзандларига тарбия беришда ёрдам берадиган бир қатор асослар ва тамоиллардан ташкил топган. Иккинчи қисм эса, «Болаларнинг иймонга тааллуқли саволларига жавоб беришда амалий намуналар” атрофида бўлиб, унда ҳар хил ёшдаги болалар орасида кенг тарқалган саволларнинг аксариятини, алалхусус, иймоннинг олти шартига тааллуқли бўлган саволлар ҳамда бундай саволарга қандай жавоб бериш ҳақида сўз юритади.

Тарбия

Тарбия инсоннинг бунёдга келишидаги башариятга хос заруратлардан биридир. Тарбия боланинг ҳаётнинг барча соҳаларида етишиши ва такомиллашишида асосий унсурдир. Боланинг ижтимоий, илмий, руҳий ва соғлиқ жиҳатидан соғлом шахс бўлиб етишиши тарбия билан бўлади. Иймоний тарбия ва унинг аҳамияти ҳақида гапиришдан олдин, тарбия тушунчаси, ундан назарда тутилган ва тарбиячилардан кутилган нарсалар ҳақида гапириб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

бештар

Тарбия, умумий қилиб айтганда, эътибор беришдан иборатдир. Зеро, эътиборсиз тарбия бўлмайди. Иймонни ўрнатиш эътибор беришга арзийдиган энг яхши масаладир. Биз яшаётган бу асрда эса, тарбия масаласида иш олиб бораётганлар тарбиянинг ақлий ва жисмоний тарафига эътибор қаратиб, иймоний ва руҳий томонига бефарқ ёндошмоқдалар. Улар моддий ўлчовлар билан дунёвий ютуқ ва муваффақиятни қўлга киришга аҳамият бериб, ухровий саодатга эришишни эътиборсиз қолдирмоқдалар. Бу нарса биз билан уларнинг тарбияга ёндошувимизнинг жуда катта фарқ қилишини кўрсатади.

Аллоҳ ким ўзи?

Фарзандимизга Аллоҳни танитиш учун боланинг биздан Аллоҳ ҳақида сўрашини кутмаслигимиз, аксинча, ҳар доим ва ҳар фурсатда Аллоҳ ҳақида гапиришга ҳаракат қилишимиз керак. Боланинг Аллоҳ ва Унинг сифатлари ҳақидаги саволига берилган тўғри жавоб боланинг онги ва қалбида Аллоҳга иймон ва тавҳид ақидасини ўрнатади.

Аллоҳнинг тузилиши инсоннинг тузилишидекми?

эшитиш қобилиятимиз чекланган, биз фақат маълум масофадан эшитамиз. Агар биз ҳамма нарсани эшитганимизда эди, чарчаб қолган бўлардик. Шунингдек, кўришимиз ҳам чекланган, шунинг учун маълум масофадан нарёғини кўролмаймиз. Масалан, деворнинг нариги томонини кўра олмаймиз. Эшитишимиз ва кўришимиз чекланганидек ақлимиз ҳам чеклангандир.

Аллоҳни ким яратган?

Агар Аллоҳни яратган кимдир бўлса эди, сен: «Аллоҳни яратган яратувчини ким яратган”, деб сўраган бўлардинг, тўғрими? Шунинг учун биз, Яратганнинг хусусиятларидан бири яратилмаган бўлиши ва У барча махлуқотларни яратганини билишимиз лозим. Агар У яратилган бўлса эди, биз Унга ибодат қилмаган, Унинг кўрсатмалари ва фармонларига амал қилмаган бўлардик. Аллоҳни ким яратгани ҳақидаги савол тўғри эмас

Аллоҳ қаердан келган? Ёши нечида?

Болам, Аллоҳнинг яратилмаган, туғмаган ва туғилмаган, бошланиши ҳам, охири ҳам йўқ эканини билар экансан, демак, Аллоҳнинг биз инсонларга хос бўлган ёш масаласидан узоқлигини ҳам билгин. Чунки Аллоҳ яратувчи, буюк, беҳожат, улуғ, куч ва қудрат эгаси, азиз ва раҳмли Зотдир. У гўзал исмлар ва олий сифатларга эга. Унинг сифатлари комил, уларда бирон нуқсон йўқдир. Ҳамма нарсаларни ва барча махлуқотларни яратгани каби бу дунёни ҳам яратган Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодир.

Аллоҳ эркакми ёки аёл?

Бундан олдин ҳам таъкидлаганимиздек, боланинг онгини Аллоҳнинг зоти ҳақида кўп ўйламасликка, унга фойдали ва манфаатли бўлган нарсалар ҳақида ўйлашга йўналтиришга ҳаракат қилишимиз керак. Бу ўринда болага эркаклик ва аёллик масаласининг инсонлар ва тирик мавжудотларнинг турлари ва жинслари орасини ажратиш учун лозим бўлган нарсалардан бири эканини тушунтиришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Аллоҳ очқайдими, чанқамайдими?

Аллоҳ таолонинг бутун сифатлари мукаммал бўлиб, биронта нуқсонли сифати йўқдир. Очлик ва чанқоқ заифликнинг кўрсаткичларидир. Заифлик сифатини Аллоҳга нисбатлаш жоиз эмас. Қолаверса, Аллоҳ таом ва ичимликка муҳтож эмас. Чунки Аллоҳ ҳамма нарсанинг яратувчиси бўлиб, ҳеч нарсага муҳтож эмас. Агар бирон нарсага муҳтож бўлганда эди, илоҳ бўлиши тўғри бўлмасди. Аллоҳ еб-ичмайдиган, таом ва ичимликка муҳтож бўлмаган беҳожат – Сомаддир. У буларнинг ҳаммасидан беҳожатдир. Лекин бутун махлуқот Унга муҳтож бўлиб, Аллоҳнинг уларга ризқ бериши, таомлантириши ва эҳтиёжларини қондиришини умид қиладилар.

Болалардаги иймонга доир саволларга жавоб беришда

Тарбия инсоннинг бунёдга келишидаги башариятга хос заруратлардан биридир. Тарбия боланинг ҳаётнинг барча соҳаларида етишиши ва такомиллашишида асосий унсурдир. Боланинг ижтимоий, илмий, руҳий ва соғлиқ жиҳатидан соғлом шахс бўлиб етишиши тарбия билан бўлади. Иймоний тарбия ва унинг аҳамияти ҳақида гапиришдан олдин, тарбия тушунчаси, ундан назарда тутилган ва тарбиячилардан кутилган нарсалар ҳақида гапириб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

бештар

Back to top button